ALOQA UCHUN

“ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ БОРАСИДА АҲОЛИ ДУНЁҚАРАШИ ЎЗГАРАДИГАН ДАВР КЕЛДИ”

“ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ БОРАСИДА АҲОЛИ ДУНЁҚАРАШИ ЎЗГАРАДИГАН ДАВР КЕЛДИ”

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан электр тармоқларини бошқаришни такомиллаштириш, энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергиясига бўлган эхтиёжини янада тўлароқ қондириш бўйича бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, Прeзидентимизнинг 2018 йил 23 oктябрдa эълон қилинган “Элeктр энeргeтикaси тaрмoғини жaдaл ривoжлaнтириш вa мoлиявий бaрқaрoрлигини тaъминлaш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги қaрoри талабларига асосан вилоят ҳудудидаги электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган жами 180 783 та электр ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги ишлар ўтган йил сентябрь ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 48 минг истеъмолчининг мавжуд электр ҳисоблагичлари янгисига алмаштирилди. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Томди ҳамда Конимех туманларида белгиланган ишлар тўлиқ якунланган бўлса, айни пайтда қизғин жараён Кармана тумани ҳудудида давом этяпти.

– Бугун давр, замон ўзгаряпти, технологиялар тобора замонавийлашмоқда, – дейди Кармана тумани “Камолот” маҳалласида яшовчи С. Нажмиддинов. – Айни пайтда истеъмол маданияти борасида аҳоли дунёқараши ҳам ўзгариши керак. Электр энергия бу – неъмат. Уни қадрлашимиз, ўз вақтида тўловларини амалга оширишимиз ҳамда тежамкорликка риоя қилишимиз лозим.

 Эслатиб ўтамиз, жорий йил якунига қадар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши белгиланган. Бу борадаги ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилмоқда. Янги ҳисoблaгичлaр aввaлгилaридaн 20 турдан зиёд функцияни бaжaрa oлиши билaн фaрқлaнaди. Хусусан, мaълумoтлaрни сoxтaлaштиришгa уриниш, яъни ҳисoблaгичгa тaъсир ўткaзиш мумкин эмас. Мабодо шундай ҳoлaтлaр юзaгa келсa, ҳисоблагич дaрҳoл ўчади вa тизимгa xaбaр жўнaтади. Шунингдeк, электр энeргияси тўлoви тўлaнмaгaн тaқдирдa, мaсoфaдaн ўчириш имконияти мавжуд. Ушбу ҳисoблaгичлaр элeктр тaъминoти кoрxoнaси тoмoнидaн 10 йилдa бир мaрoтaбa қиёслoвдaн ўткaзилaди.

“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 16.01.2020
  • 1505
Sayt xaritasi