ALOQA UCHUN

МУАММОЛАРНИ БИРГАЛИКДА ҲАЛ ЭТАМИЗ...

МУАММОЛАРНИ БИРГАЛИКДА ҲАЛ ЭТАМИЗ...

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ раҳбарияти ҳамда “Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар” коллежи энергетик бўлими талабалари, тизимда меҳнат қилаётган ёшлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда асосий эътибор ана шу жиҳатларга қаратилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрда ёшлар билан ўтказган учрашувида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, дея алоҳида таъкидлаганди. Шу мақсадда жойларда касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари талабалари иштирокида турли учрашувлар ўтказилмоқда.

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ биносида ташкил этилган тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан биридир.

Тадбир доирасида талабалар жамият томонидан аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, элeктр энeргиясини ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилишнинг aвтoмaтлaштирилгaн тизими (АСКУЭ) ҳисоблагичларининг ўрнатилиши, ишлаши жараёнлари билан танишдилар.

Суҳбат давомида билимли, ижтимоий-сиёсий фаол, дунёқараши кенг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш, қизиқиши ва талабларидан келиб чиқиб мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал этиш жамият раҳбариятининг доимий эътиборидаги масалалардан эканлиги билдирилди.

Амалий таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган очиқ мулоқот юқори савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.

  • 15.01.2020
  • 1312
Sayt xaritasi