Бугунги кунда “Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими “АСКУЭ”ни вилоят миқёсида жорий этиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Жамият томонидан ўтган 2019 йил учун 177 498 дона ҳисоблагич алмаштириш режа қилиб олинган эди. Йил якунига кўра бу кўрсаткич 194 150 та, яъни 109,3 % га бажарилди. Бундан ташқари 1034 дона тизимни назорат қилиш концентратори ўрнатилди.
Жорий йил январь ойидан бошлаб вилоятнинг Мингбулоқ, Чуст, Янгиқўрғон туманларида ҳисоблагичларни алмаштириш ишлари бошланди.
Корхона томонидан 2020 йил учун 398 130 дона "ақлли ҳисоблагичлар" ўрнатиш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу режани амалга ошириш учун самарали ишлар ташкил этилган.
"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати