ЁШ КАДРЛАР – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 30 декабрдаги парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашуви чоғида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Андижон ҲЭТК” АЖда корхона раҳбарияти ва ёшлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда жамият ёшлари мавжуд муаммолар, уларнинг ечими, шунингдек, соҳани ривожлантириш, меҳнат самарадорлигини ошириш борасида ўзларининг таклифларини бердилар.
Таъкидланганидек, соҳага малакали, ташаббускор ёшларни кенгроқ жалб этиш борасида “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, соҳа учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш бўйича “Андижон ҲЭТК” АЖ ҳамда Андижон машинасозлик институти ўртасида ишлаб чиқилган ўзаро ҳамкорлик режасига мувофиқ жамият қошида “Электр техникаси, механикаси ва технологияси” кафедрасининг филиали фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиёт соҳалари учун рақобатбардош, юқори малакали энергетик кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни касбга йўналтириш имконини яратади.
“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.