ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ: ҲЕЧ БИР ЁШ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ:  ҲЕЧ БИР ЁШ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида республикамиздаги мавжуд ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернталарида “Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди” шиори остида “Меҳрибонлик куни акцияси” ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти томонидан ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жамият ходимлари Янги йил айёми арафасида болажонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган 124-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган тадбирга ўз совғалари билан  ташриф буюришди.

– Биламизки, меҳр-мурувват бу – биз бир-биримизга улашишимиз зарур бўлган муқаддас туйғулардан бири. Уни ҳамма баб-баравар сезади; ҳоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса, хоҳ соғлом-у ёки хаста. Беморлар, айниқса, туғма ногиронлиги бор болаларни парваришлаш ўзига хос сабр, юксак малака, ўткир сезувчанликни талаб қилади. Жамоамизнинг ҳар бир ходими мана шу масъулиятни ҳис этган ҳолда, тарбияланувчиларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, соғлом бўлиб вояга етишишида барча куч-имкониятларини сафарбар қилишган, – дейди ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш. Мансиров. – Ўз навбатида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбариятига ана шундай хайрли ва савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшганлари учун мактабимиз тарбияланувчилари, қолаверса ўз номимдан миннатдорлик  билдираман.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.

  • 28.12.2019
  • 1549
Sayt xaritasi