ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА ҲАМ ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йил 27 декабрдан бошлаб Олтиариқ туманида ҳам маҳаллий корхона – “Тошэлектраппарат” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари бошланди. Қайд этиш жоизки, туманда 42111 нафар аҳоли ҳамда 2432 дона юридик истеъмолчига жами 44 543 дона замонавий электр ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.
Ҳозирда Фарғона вилоятининг Фарғона, Қувасой ҳамда Қўқон шаҳарларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилиб, якуний дастурлаш ишлари олиб борилмоқда. 2020 йил якунига қадар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор англашилмовчиликка дуч келсангиз, Олтиариқ туман электр таъминоти корхонасининг ишонч телефони (73) 432-18-56 ёки “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг (73) 244-49-50 ишонч телефон рақамига, шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 1154 қисқа рақами орқали ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” (@HET_admin) канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.