ALOQA UCHUN

ФАХРИЙЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

ФАХРИЙЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан энергетиклар куни ҳамда яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан энергетика тизимида кўп йиллар давомида фаолият олиб борган 250 дан ортиқ меҳнат ҳамда энергетика соҳаси фахрийлари, нуроний ходимлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Бир пиёла чой устида кўтаринки кайфиятда ташкиллаштирилган тадбирда “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими вакиллари ҳам иштирок этиб, жамият томонидан фахрий ходимларга катта этибор берилаётгани, ҳар бир байрамда уларнинг холидан хабар олинаётганлиги, меҳнат фахрийлари учун кўплаб тадбирлар ташкиллаштирилаётганлигини қайд этиб ўтдилар.

Тадбирда жамият бош директори Жаҳонгир Риззаев сўз олиб, бугунги кунги энергетика тизимида эришилган ютуқлар замирида фахрий ходимларнинг улуши катта эканлигини таъкидлади.

Байрам сўнгида тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.

  • 26.12.2019
  • 1603
Sayt xaritasi