ALOQA UCHUN

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – МУҲИМ ВАЗИФА

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – МУҲИМ ВАЗИФА

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ коррупция иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки порахўрлик – ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган иллатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5729-сонли фармони ижроси юзасидан “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналарида тизимли ва самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, коррупцион иллатларни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш мақсадида “Toshkent shahar ETK” AJнинг 2019 йил 16 сентябрдаги 682-сонли буйруғи билан комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича доимий назорат ва мониторинг йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 19 декабрь куни Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг самарали усуллари” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда  жамиятнинг мутасадди ходимлари, барча туман электр таъминоти корхоналарининг ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Семинарда таъкидланганидек, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги имижини юксалтириш мақсадида 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинганлиги айтиб ўтилди.

Унга кўра, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат  сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилиши белгиланган. 

Анжуманда амалга оширилаётган самарали ишларга қарамай, туман электр таъминоти корхоналари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида баъзи қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳам аниқланганлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар туман электр таъминоти корхоналарида фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, туман электр таъминоти корхоналари ва фуқаролар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда юзага келаётган камчиликларни аниқлашга ва турли коррупцион иллатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Тадбир доирасида туман электр таъминоти корхоналарида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўрнатилган тартибда ўз вақтида бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Анжуман давомида журналистлар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ матбуот хизмати.

  • 23.12.2019
  • 1479
Sayt xaritasi