ALOQA UCHUN

“АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ташаббуси билан “Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бўлими, ҳокимлик мутасаддилари, ягона интерактив давлат хизматлари маркази мутахассислари ҳамда қатор ташкилотлар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4525-сонли қарори ижросига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, қарорга асосан тадбиркорларга қатор имтиёзлар яратилиб, хусусан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб қуввати 140 кВгача бўлган электр ускуналарини электр тармоқларига улаш харажатлари тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ маблағлари ҳисобидан кейинги бир йил давомида электр энергияси қийматига устамалар кўринишида ундириб олиниши тартиби, бундан ташқари жамият таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан кучланиши 110 кВ гача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва энг баланд қийматларини белгилашни назарда тутувчи ягона калькуляциясини тасдиқлаш каби имтиёзлар жойларда тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шу билан бир қаторда, соҳадаги муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, электр таъминоти тизимига уланиш йуналишидаги ислоҳотларнинг амалиётга татбиқ этилиши етарли даражада эмаслиги натижасида “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботи тегишли индикаторлари бўйича мамлакатимизнинг рейтингдаги ўрни пастлигича қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Тадбир сўнгида тадбиркорларнинг саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар қайтарилди.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати.

  • 20.12.2019
  • 27489
Sayt xaritasi