КОРРУПЦИЯ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТЎСИҚ БЎЛАДИГАН ИЛЛАТ
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимлари иштирокида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия ҳамда МИБ бошқармалари мутасаддилари иштирок этдилар.
Тадбирни ўтказишдан мақсад, мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлган – Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг моҳияти тўғрисида тушунча бериш билан бирга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича жамиятимизда амалга оширилаётган ишлар билан йиғилганларни таништириш.
Тадбирга таклиф этилганлар ўз маърузаларида кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб, жамият ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
юридик бўлим бошлиғи Равшанжон Икрамов.