“ФАРҒОНА ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Куни кеча “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда “Фарғона синов ва сертификатлаштириш” давлат корхонаси билан ҳамкорликда “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электр энергиясини етказиб бериш маданиятини такомиллаштириш” мавзуида семинар ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон фармонига мувофиқ белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, аҳолининг бу борадаги билим ва саводхонлигини оширишга қаратилган ишлар самарадорлиги ва эришилаётган натижалар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарори юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Шу билан бир қаторда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 484-сон, 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сон қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, соҳадаги муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Тадбир сўнгида тадбиркорларнинг саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати.