ALOQA UCHUN

НАМАНГАНДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

НАМАНГАНДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 2019 йил 13 декабрь куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Наманган шаҳрида жойлашган “Шимолий” подстанцияси ходимлари ўртасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

2019-2020 йиллар иситиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмаларининг чақнаши ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича Республика миқёсида куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятлар профилактикасини ташкил этиш, 2019 йил 20 ноябрдан-20 декабргача “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Режага асосан “Наманган ҲЭТК” АЖ ходимлари ўртасида мунтазам профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда “Шимолий” подстанциясида содир бўлган авария ҳолатида ҳаракатланиш бўйича тактик амалий машғулоти ташкиллаштирилди.

Тадбирда Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларда қай ҳолатда ҳаракатланиш, ўт ўчириш ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати

  • 13.12.2019
  • 2582
Sayt xaritasi