Эртага, 13 декабрь куни Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин
Тошкент шаҳри
Эртага “Toshkent shahar ETK” AJ томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига қарашли 16-мавзесида жойлашган 10 кВ ТП 3188-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида мазкур ҳудуддаги 10-11-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
Хоразм вилояти
Шунингдек, “Хоразм электр тамоқлари” АЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати Урганч туманининг "Юқори жирмиз", "Қорамон", "Беруний", "Каттабоғ", "Хожибойлар", "Оқбоғ", "Адолат", "Чаккакўл", "Шоликор" маҳаллаларида ҳам 13 декабрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.