ЯШНОБОД ҲАМДА МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ УЗИЛИШГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни «Qalampir.uz» ижтимоий тармоғида Мирзо Улуғбек туманининг Паркент мавзесидаги Муҳаммад Юсуф, Пошшабоғ, Хирмонтепа, Орол кўчалари ҳамда Яшнобод тумани ҳудудидаги Мойқўрғон, Олтинтопган ва М. Риёзий кўчаларидаги аҳоли яшаш хонадонларининг электр энергияси таъминотида узилиш юзага келгани ҳақида хабар қилинган. «Toshkent shahar elektr tarmoqlari» АJ ушбу вазият бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
5 декабрь куни кеч соат 21:15да Яшнобод туманида жойлашган ПС «Водил»дан чиқувчи 35 кВ юқори кучланишли “Паркент 1” ва “Паркент 2” номли ер остидан ўтган кабель тармоқларида қисқа туташув авария ҳолати юз берган. Натижада ПС Паркентскаядаги 35/10 кВ юқори кучланишли Т1 ва Т2 трансформаторлар кучланишсиз қолганлиги сабабли электр энергияси билан таъминланувчи юқорида қайд этилган туманларнинг аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш содир бўлган.
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari» AJнинг 35 кВ юқори кучланишдаги авария ҳолатларини баратараф этиш бўйича махсус тезкор ишчи гуруҳи томонидан ушбу авария ҳолати бартараф этилган.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда иккала туман аҳоли хонадонлари электр энергияси билан барқарор таъминланган.
Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.