4 декабрь кунидан Қувасой шаҳрида ҳам янги замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди
Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йил, 4 декабрдан бошлаб, Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Тошэлектраппарат” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари бошланди. Шаҳарда 23 128 дона замонавий электр ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.
Ҳозирда Фарғона вилоятининг Фарғона ҳамда Қўқон шаҳарларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилиб, якуний дастурлаш ишлари олиб борилмоқда. 2020 йил якунига қадар вилоятнинг барча туман шаҳарлариларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки тушунмовчиликка дуч келсангиз, Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси ишонч телефони (73)372-13-42 га ёки “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг (73)244-49-50 ишонч телелфон рақамига бундан тарқари, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 1154 рақамига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” (@HET_admin) канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Матбуот хизмати