ALOQA UCHUN

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг имтиёзли акциялари эгаларига!

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! ДИҚАТ!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ушбу билан Жамиятнинг барча овоз берувчи акциялари Ягона акциядорининг 2023 йил 11 августдаги 13/11-5-сонли қарорига биноан 2022 йил якунлари бўйича Жамиятнинг ҳар бир дона имтиёзли акцияси номинал қийматига нисбатан 25 фоиз миқдорида дивидендлар тўлаш юзасидан қарор қабул қилинган!

Шунга кўра ҳурматли акциядолар, Сиздан ўзингизга тегишли бўлган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қуйида қайд этилган шаклдаги аризани Жамиятнинг расмий электрон info@het.uz почта манзилига ёки бевосита ёзма равишда Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси 8-уй манзили бўйича (почта индекси 100000) юборган ҳолда талаб қилиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз!

Ариза шакли (намунаси):

 

                                                          «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

                                                                     Бошқарув раисига

 

АРИЗА

Сиздан, менга тегишли бўлган «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг имтиёзли акциялари бўйича 2022 йил якунлари юзасидан ҳисобланган дивидендларни белгиланган тартибда қуйидаги реквизитларга ўтказиб беришингизни сўрайман:

Акциядорнинг пластик карта рақами: _______________________ / (Ф.И.Ш)

Банк транзит хисоб рақами: ________________________

Банк номи: “_____________________________” _____________________________

МФО: ___________

Банк СТИР: ______________

 

“Ҳудудий электр тарммоқлари” АЖ

               акциядори                                          __________         ______________

                                                                              (имзо)                       (Ф.И.Ш)

Илова: (Паспорт ёки ID карта нусхаси).

  • 14.08.2023
  • 738
Sayt xaritasi