ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ДА SUMITOMO MITSUI BANKING CO. LTD. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ МАСАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда Sumitomo Mitsui Banking Co. Ltd. компанияси билан ҳамкорлик қилиш масалари муҳокама қилинди

4 декабрь куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ҳамда халқаро Sumitomo Mitsui Banking Co. Ltd. вакиллари билан ўзаро истиқболли лойихаларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида учрашув бўлиб ўтди

Учрашув аввалида делегация вакилларига электр энергетикаси соҳасида ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, делегация вакиллари бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислохатлар, яратилган инвестиция муҳити кўпгина инвесторларни айнан Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада оширганини таъкидлаб, келажакда энергетика йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдиришди.

Маълумот ўрнида: Sumitomo Mitsui Banking Co. Ltd. халқаро йирик молия ва банк компанияси ҳисобланиб асосан осиё мамлакатларида турли йўналишларни молиялаштириш билан шуғулланувчи молиявий ташкилот хисобланади.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Матбуот хизмати

  • 05.12.2019
  • 1655
Sayt xaritasi