ALOQA UCHUN

"ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

"ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Кейинги пайтларда республикамизнинг турли ҳудудларида аҳоли хонадонларига кириб, «Биз электр тармоқлари корхонасиданмиз, хонадонингиздаги электр жиҳозларини текширгани келдик», дея алдов йўли билан электр ҳисоблагич ва бошқа электр жиҳозларини номига кўрикдан ўтказиб, ушбу хизматлари учун истеъмолчилардан мажбурий тўлов ундириб юрган шахслар мавжудлиги юзасидан кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни билдиради. Аслида бундай якка тадбиркорлик субъектлари ҳамда хусусий корхоналар вакилларининг иш ҳужжатларида “электр жиҳозларига хизмат кўрсатилади” деган ёзув бўлсада, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибий корхоналарига бирор алоқаси йўқ ва ҳеч қандай шартномага эга эмас.

Электр энергияси истеъмолчиларига шуни эслатиб ўтамизки, кучланиш остида бўлган ҳар қандай электр жиҳозлари тегишли малакага эга бўлган мутахассис томонидан кўрикдан ўтказилиши, керак бўлса, таъмирланиши мақсадга мувофиқдир.

Хабарингиз бор, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибида электр тармоқларини эксплуатация, шунингдек, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширувчи 14 та ҳудудий (ҳар бир туман ва шаҳарларда мавжуд) электр тармоқлари корхоналари фаолият олиб бормоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Жамият ходимлари ўз хизмат гувоҳномалари ва тегишли хизмат кийимларига эгадир.   

“Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ барча электр энергия истеъмолчиларига хонадонгизга ташриф буюриб, ўзини электр энергияси корхонаси ходими деб таништирган ёки бошқа шубҳали шахсларга дуч келганда, хизмат гувоҳномасини талаб қилган ҳолда улар билан муомилага киришиш кераклигини эслатиб ўтади.

Юқоридаги каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 1154 қисқа рақами ёки “Hududiy elektr tarmoqlari bilan muloqot” телеграм-каналига мурожаат қилишни сўраб қоламиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 26.08.2022
  • 1208
Sayt xaritasi