ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ҲАМДА ЮНУСОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ОЛМАЗОР ҲАМДА ЮНУСОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат тонгги 05:00 дан 08:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади. 

Айни вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудидаги ТЦ-4, ПС 110/10/6 кВли «Бешқўрғон» ва ПС 110/6 кВ ДОК, ПС 110/6 кВли «Зенит» подстанцияларининг Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

ОЛМАЗОР туманидаги - 21-сонли  оилавий поликлиника, АТС-248, Руҳий касалликлар шифохонаси, Тери-дерматовенерология диспансери, мактаб, тадбиркорлик субъектлари, хусусий цех. 

МФЙлар - «Иброҳим ота» МФЙ, «Тараққиёт» МФЙ, «Мирпўлатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О. Ҳотамова» МФЙ, «Ҳасанбой» МФЙларида ҳамда Ибрагимова, Қорасарой, Чуқурсой, Шифокорлар шаҳарчаси,  Охунбобоев мавзе ва даҳаларида жойлашган  аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари.

Тадбиркорлик субъектлари:

1. «VED IVPEX» МЧЖ
2. «Medex Textile» ҚК МЧЖ
3. «Zelal Textile» МЧЖ
4. «INTER MEBEL» МЧЖ
5. «AATKO MEBEL» ХК
6. «Wide tent system» МЧЖ
7. «Osiyo batareya» МЧЖ
8. «LAHISAM PHARMACEUTICALS» МЧЖ
9. «DOOR AND WINDOW PRODUCTIS» МЧЖ
10. «Grand Plast Elite» МЧЖ
11. «Ижод-Ижод» ХК
12. «Керамикс плюс» ҚХ МЧЖ
13. «Nice Ceramics» МЧЖ
14. «ОҚ ЧИННИ» ХК
15. «Шинокотракторг» ДП
16. «Олмазор кичик зонаси» АЖ
17. «Asian Stell Group» МЧЖ
18. «Art Strong Servise» МЧЖ
19. «Берад Мутко ЛТД» ХК МЧЖ
20. «Golden Grant Production» МЧЖ
21. «Ташкент Мебел» МЧЖ
22. «Grand Lab» ҚК МЧЖ
23. «Ирон Караван» МЧЖ

ЮНУСОБОД туманидаги - 6-, 7-, 8- ва 9-даҳалари, Ш. Казакбаева, Холис, Беруний, Ҳамкоробод, Х. Расулова, Ҳасанбой кўчалари;

Тадбиркорлик субъектлари:

1. «Жаҳонгир сервис» МЧЖ
2. «Раупхон» ОАЖ 
3. «67-Кўприк Қурилиш Отряди» (Метроқурилиш)
4. «Saniso Group» МЧЖ
5. «Caina Toll Buitding Enginering» МЧЖ
6. Мактаб ва хусусий цехлар

МФЙлар - «Шодлик» МФЙ, «Ш.Казакбаева» МФЙ, «Беруний» МФЙ, «Каттасой» МФЙ, «Холис» МФЙ, «Ҳамкоробод» МФЙ, «Аҳроробод»  МФЙларида ва «Ҳасанбой» мавзесида ҳамда «Корзинка» савдо комплексида электр энергияси соат 05:00 дан 08:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 04.07.2022
  • 134
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish