ALOQA UCHUN

ЯНГИЕР ШАҲАР “ФАЗИЛАТ” МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ 400 КВА ҚУВВАТЛИ ТРАНСФОРМАТОР ПУНКТИ ЎРНАТИЛДИ

ЯНГИЕР ШАҲАР “ФАЗИЛАТ” МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ 400 КВА ҚУВВАТЛИ ТРАНСФОРМАТОР ПУНКТИ ЎРНАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори юзасидан “Сирдарё ҲЭТК” АЖ ишчи-ходимлари томонидан Янгиер шаҳридаги «Фазилат» маҳалласида куз-қиш мавсумида электр таъминотини яхшилаш мақсадида қуввати 400 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.

Шунингдек, маҳаллага 77 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 3 км 500 метр масофага СИП ҳаво тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

“Фазилат” маҳалласида электр таъминоти яхшилашга қаратилган ушбу ишлар якунида 2 минг 300 дан ортиқ аҳоли хонадони электр таъминоти яхшиланади.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 30.09.2021
  • 1016
Sayt xaritasi