“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ “АНДИЖОН ҲЭТК” АЖДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
Раҳбарнинг ходимларни қандай бошқаришига қараб, унинг етакчилик, лидерлик ва умуман бошқариш қобилиятига баҳо берса бўлади. Қўл остидаги ишчилар билан муносабатни тўғри йўлга қўйиш бутун жамиятнинг муваффақиятини, ишнинг унумдорлигини таъминлаб беради.
Бугун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев “Андижон ҲЭТК” АЖда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишиш мақсадида, Жамиятнинг бир нечта ҳудудларидаги корхоналарида бўлди.
Дастлаб “Андижон ҲЭТК” АЖ марказий омборида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича захира қилинган трансформаторлар ҳамда зарурий материаллар фонди кўздан кечирилди.
Шундан сўнг “Андижон ҲЭТК” АЖнинг “Автотранспорт ва механизмлар хизмати” бўлимидаги мавжуд техникалар кўрикдан ўтказилиб, моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бошқарув раиси ҳудудларни ўрганиш жараёнида ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳозирда олаётган ойлик маошлари билан қизиқди. Ходимларнинг яхши шароитларда фаолият юритишлари учун барча шароитлар янада яхшиланиши тўғрисида билдирилган фикрлар соҳа заҳматкашларининг ғайрат-шижоатини оширди.
Кейинги манзил “Андижон ҲЭТК” АЖ электр қурилмаларини таъмирлаш устахонаси бўлди. Бошқарув раиси у ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишар экан, ходимларга яратилган шароитлар, уларнинг кайфиятлари билан қизиқди. Уларнинг келгуси иш фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, муҳим маслаҳатларини бериб ўтди.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.