ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
Куз кириб, салқин кунлар бошланиши билан жойларда қиш мавсумига тайёргарлик мавзуси яна кун тартибига чиқади. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудлардаги барча таркибий корхоналари қатори, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJда ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланган. Айни вақтда аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хавфсизлигини доим назорат қилаётган соҳа ходимларининг бугунги вақтда масъулияти ва талаби янада ошган.
Кунлик режага кўра, ўз фаолияти давомида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан яқинлашиб келаётган совуқ мавсумда аҳолини ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, электр тармоқларидаги авария ҳолатлари, қолаверса жойлардаги мавжуд трансформатор подстанцияларида мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш каби муҳим вазифаларни бажаришмоқда.
Хусусан, Бектемир туманида Давлат дастурларига асосан белгиланган чора-тадбирлар асосида туманнинг «Бектемир» МФЙдаги Биллур кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминлаб берувчи қуввати ҲЛ-0,4 кВ бўлган паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги эскириб яроқсиз ҳолга келган альюмин симлар ўрнига, СИП русумидаги ўз-ўзини ҳимояловчи янги замонавий кабель тармоғи тортилди. Бугунги кунда ушбу янги тармоққа истеъмолчиларни улаш, яъни якуний монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Дастур асосида Бектемир туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳудуддаги «Бектемир» маҳалласининг Жамил Тошкандий кўчасидаги мавжуд трансформатор пункти юкини енгиллаштириш учун қўшимча қуввати 630/10 кВА бўлган замонавий русумдаги катта қувватли трансформатор пункти ўрнатилди.
Бу билан, туман ҳудудидаги аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминоти сифатини янада яхшилашга эришилади.
Пойтахтимизнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган бундай амалий ишларнинг барчаси кириб келаётган куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
Айни кунларда пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.