ALOQA UCHUN

ХОНҚА ТУМАНИДА 25000 КВА ҚУВВАТГА ЭГА ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

ХОНҚА ТУМАНИДА 25000 КВА ҚУВВАТГА ЭГА ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  107-сонли қарорига асосан, истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида Хонқа туманида жойлашган 110/10 кВли “Хонқа” подстанциясидаги ортиқча юклама билан ишлаб турган 10 000 кВАли Т-2 куч трансформатори 25 000 кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилди. 

Бажарилган ишлар натижасида Хонқа туман марказида жойлашган мавжуд 500 та тадбиркорлик субъекти бинолари, 15 мингдан зиёд аҳоли хонадонини мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш даражаси оширилди.

Шу билан, туман марказида янгидан ташкил қилиниши режалаштирилган ишлаб чиқариш корхоналари учун ҳам қўшимча электр энергияси захираси яратилди.

Олдинлари бундай трансформаторлар пудратчи ташкилотлар томонидан шартнома асосида ўрнатилган бўлса, аҳамиятлиси, ҳозирда ишчиларини малакасини ошириш ва қайта ўргатиш орқали бундай жараёнлар ўз ишчи кучига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

Кейинги йилларда шу орқали ортиқча харажатларнинг олди олиниб, катта миқдордаги маблағлар тежалишига эришиш кутилмоқда.

“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 27.09.2021
  • 805
Sayt xaritasi