ALOQA UCHUN

МАВСУМГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

МАВСУМГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижроси юзасидан Самарқанд шаҳрининг бир қанча маҳаллалари янада ободонлашиб, аҳоли турмуш фаровонлиги янада яхшиланмоқда.

Жумладан, “Шарқ тонги” маҳалласи ҳудудига 15 дона темир-бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди ҳамда 1 км узунликдаги замонавий СИП кабеллари тортиш ишлари якунланди.

Шунингдек, маҳалладаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мавжуд эски 400 кВ трансформатор бошқа жойга кўчирилиб, 400 метр юқори кучланиш линияси қайтадан тортилди. 

“Шарқ тонги” маҳалласида электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар замирида жорий куз-қиш мавсумида аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашдир.

 “Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 22.09.2021
  • 958
Sayt xaritasi