ЮРТИМИЗНИНГ ҲАР БИР ГЎШАСИ ОБОД МАСКАНЛАРГА АЙЛАНМОҚДА
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида олис-олис қишлоқларимизда, маҳаллаларимизда қурилиш, бунёдкорлик ишлари авж олиб, юртимизнинг ҳар бир гўшаси обод масканларга айланмоқда.
Кармана туманида жойлашган “Уйрут” маҳалласида айни пайтда 370 дан ортиқ аҳоли хонадонлари истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу маҳалла таркибидаги кўчалар ҳам дастурга киритилган бўлиб, ҳозирда маҳаллага 60 дона темир бетон таянчлар ўрнатиляпти.
Шунингдек, 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, ҳозирда монтаж қилиш ишлари олиб боримоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу каби ишлар вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида тизимли давом этиб келмоқда.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.