ALOQA UCHUN

ГУЛИСТОН ТУМАНИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА 6 ДОНА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР, 10 КМ ҲАВО ТАРМОҒИ ҚУРИЛДИ

ГУЛИСТОН ТУМАНИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА 6 ДОНА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР, 10 КМ ҲАВО ТАРМОҒИ ҚУРИЛДИ

Сирдарё вилоятидаги барча туман, шаҳарларда электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Гулистон туманидаги “Теракзор” ва “Шарқ ҳақиқати” маҳаллаларига 161 дона янги темир-бетон устуни ўрнатилиб, 10 км масофага замонавий электр тармоқлари  қурилди. Шунингдек, ушбу маҳаллаларга 6 дона турли қувватдаги янги замонавий трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, туманда Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори юзасидан 6 дона трансформатор пункти ва 39 км ҳаво тармоғи қуриш ишлари олиб борилмоқда.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

  • 20.09.2021
  • 900
Sayt xaritasi