АСАКА АДИРЛИКЛАРИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН
Бугун жаннатмонанд юртимиз кундан-кунга чирой очиб, шаҳару қишлоқларимиз обод бўлмоқда, халқимизнинг турмуш фаровонлиги ортиб бормоқда. Бу, албатта, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ҳамда инсон манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсат самарасидир.
Шу маънода, айни кунларда Асака тумани адирлик қисмида жойлашган “Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги Наврўз даҳасида аҳоли хонадонларини электр таъминотини яхшилаш мақсадида "Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” Давлат дастури асосида белгиланган ишлар қизғин давом этмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг май ойига қадар ушбу ҳудудда 135 дона темир-бетон таянч ҳамда 3 дона трансформатор пункти ўрнатилди, 4,6 км узунликда СИП кабеллари тортилиб, 5 дона трансформатор пунктида тўла таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ҳозирда, Наврўз даҳасида реконструкция ва модернизация ишлари қизғин кетмоқда.
Бундай самарали ислоҳотлар юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётгани, “Обод қишлоқ”лар сони кун сайин кўпайиб бораётгани қалбимизда шукроналик туйғуларини мавжлантиради.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.