УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЎТГАН 9 ОЙ ДАВОМИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЙЎНАЛИШИДА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР САРҲИСОБИ
Маълумки, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Учқўрғон тумани ҳудудида умумий 25,3 км масофага янги тармоқ тортиш, 13 та трансформатор пункти, 1111 дона темир-бетон таянч ўрнатиш ишлари бажарилиб, электр тармоқларида модернизация ишлари изчиллик билан ташкил этилди.
Шундан, "Обод қишлоқ" Давлат дастурига киритилган "Бўстон" ва "Янгиобод" маҳаллаларида умумий 11,9 км масофага янги электр тармоқлари қурилиб, ишлар якунига етказилди.
Масалан, Бўстон маҳалласига 5,6 км масофага янги тармоқ тортилиб, 102 дона темир-бетон таянч ҳамда қуввати 250 кВАли трансформатор пункти ўрнатилди.
Янгиобод маҳалласига эса 6,3 км масофага янги тармоқ тортилиб, 122 дона темир-бетон таянч ҳамда қуввати 250 кВА бўлган 2 дона трансформатор пункти ўрнатилди.
"Наманган ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.