ALOQA UCHUN

ХОНОБОДДА ЯНГИ ТАРМОҚ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ХОНОБОДДА ЯНГИ ТАРМОҚ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси натижасида узоқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5048-сон қарорига асосан, Ёзёвон туманининг “Хонобод” МФЙ ҳудудида ҳам электр таъминотини янгилаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, маҳалла ҳудудига 1 дона янги қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди. 2,7 км узунликдан ортиқ 0,4-10 кВли янги электр узатиш тармоқлари тортилди. Бунинг учун 100 га яқин янги темир-бетон таянч олиб келиб ўрнатилди.

Бундан ташқари, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сон қарорига асосан, тегишли лойиҳалар асосида маҳалла ҳудудига яна бир ўрнатилган қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ҳамда 3,0 км ортиқ узунликдаги янгидан қурилган тармоқ истеъмолчилар учун фойдаланишга топширилди.

Эътиборлиси, жорий йил “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 дан ортиқ хонадон электр таъминоти яхшиланди.Бу каби амалий ишлар туманнинг “Юқори Сойбўйи”, “Гулистон”, “Дўстлик”, “Юқори”, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. 

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 17.09.2021
  • 921
Sayt xaritasi