ALOQA UCHUN

ЭРТАГА ЮНУСОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШЛАР БЎЛАДИ

ЭРТАГА ЮНУСОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШЛАР БЎЛАДИ

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш учун мукаммал таъмирлаш режасига асосан эртага 17 сентябрь куни 110/35/10 кВли юқори кучланишга эга «Юнусобод» подстанциясининг 10 кВли қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли туманнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилади.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Юнусобод тумани 12-мавзе ҳудудидаги «Янгиҳаёт» ва «Кулолқўрғон» МФЙ;

Юнусобод тумани 14-мавзе ҳудудидаги «Юнусота» ва «Севинч» МФЙ; 

Юнусобод тумани 15-мавзе ҳудудидаги «Мурувват», «Ўзбекистон мустақиллиги» ва «Аҳмад Дониш» МФЙ; 

Юнусобод тумани 16-мавзе ҳудудидаги «Ҳалқабоғ» МФЙ;

Юнусобод тумани 17-мавзе ҳудудидаги «Қадрдон» МФЙ;

Юнусобод тумани 19-мавзе ҳудудидаги «Увайсий», «Юртобод» ва «Шоштепа» МФЙларидаги  аҳоли яшаш хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергиясини етказиб берилишида соат 10:00 дан 16:00га қадар вақтинчалик узилишлар содир бўлади. 

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайд узр сўрайди.


«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ
Матбуот хизмати

  • 16.09.2021
  • 860
Sayt xaritasi