“СИРДАРЁ ҲЭТК” АЖ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Вилоятнинг Мирзаобод тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалласи мисолида ташкил этилган тадбирда “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" Давлат дастурлари доирасида бажарилаётган ишлар хусусида журналист ва блоггерларга батафсил маълумот берилди.
Бугунги кунда аҳолининг турмуш тарзи кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Бу эса табийки электр энергиясига бўлган талаб ва сифатини хам ўсиб боришини талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига асосан “Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан вилоят бўйича дастур ижросини таъминлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Хусусан, “Мирзо Улуғбек” маҳалласида 1083 та хонадон 5045 та аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳолисига қулай шарт- шароит яхшилаш, аҳолига электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида янги замонавий талабларга мос келадиган турли қувватдаги 5 дона трансформатор пунктлари, 300 дан ортиқ темир бетон устунлар ўрнатилиб, 18 км масофага СИП ҳаво тармоғи тортилди.
Пресс тур давомида “Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, 2020-йилда 8 ойи давомида Сирдарё вилояти бўйича 188 км электр узатиш тармоқлари ва 55 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилинган бўлса, жориййилнинг ўтган даври мобайнида эса 321 км электр узатиш тармоқлари ва 134 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилинди.
Тадбир давомида журналистлар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати