ALOQA UCHUN

«НАМАНГАН ҲЭТК» АЖ ТОМОНИДАН НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

«НАМАНГАН ҲЭТК» АЖ ТОМОНИДАН НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Наманган шаҳридаги «Ойдин плаза» меҳмонхонаси конференциялар залида бўлиб ўтган ушбу анжуманда ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида  акциядорлик жамияти Бош директори Жаҳонгир Риззаев ўтган 30 йил давомида жамият томонидан олиб борилган ишлар бўйича маълумот берди.

Таъкидланганидек, ўтган даврда “Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, жамият тасарруфидаги 175 та 35-110 кВли подстанция, 20 171,9 км 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ҳамда 6 706 та 6-10/0,4 кВли трансформатор пункти орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича 1126,4 км электр узатиш тармоқлари қуриш ва 300 та трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, амалда 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқларининг 452,4 км қисми, 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктларининг 178 таси янгидан қурилди ва реконструкция қилинди.

Дастур доирасида вилоятдаги 26 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги 63,1 км 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 25 та 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктларини янги қуриш ҳамда реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 67,9 км 0,4-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди ва 28 дона 6-10/0,4 кВли трансформатор пункти ўрнатилди.

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида, 1933,5 км 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 640 дона 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқларининг 1552,6 км қисми ҳамда 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктларидан 515 таси мукаммал таъмирланди. 

Юқоридаги қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бажарилиши ҳисобига ушбу ҳудудлардаги 149 500 дан ортиқ электр энергияси истеъмолчиларининг электр таъминоти янада яхшиланди.

Анжуман якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.

  • 28.08.2021
  • 1350
Sayt xaritasi