ALOQA UCHUN

ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА ТОМДИ ТУМАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНAСИ ЯНГИ БИНОГА КЎЧИБ ЎТДИ

ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА ТОМДИ ТУМАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНAСИ ЯНГИ БИНОГА КЎЧИБ ЎТДИ

Электр энергетика тизими иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. Негаки электр энергияси маиший турмуш тарзимизнинг ажралмас бўлагидир. Кейинги йилларда мамлакатимизда энергетика тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Навоий вилоятининг олис Томди туманида янги электр таъминоти корхонасининг биноси қурилиб фойдаланишга топширилиши ҳам бунга далолат бўлолади. 

Бинонинг очилиш маросимига бағишланган тадбирда сўзга чиққанлар тизимда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида истеъмолчилар ва саноат тармоқларига сифатли электр энергияси етказиб бериш билан бирга, жойлардаги электр таъминоти корхоналарининг моддий-техник базасини яхшилаш имконини кенгайганини таъкидлаб ўтдилар.

Аввалари Томди ТЭТК эски бинода жойлашгани боис фаолиятини талаб даражада амалга ошириш имкони йўқ эди. Қисқа муддат ичида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари туфайли электромонтёрлар замонавий ва шинам бинога эга бўлдилар. 

Янги бинода ходимлар ва истеъмолчилар учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, замонавий локал алоқа тармоғи ва оптик толага уланган "Дата центр" хонаси, хизмат автотранспортлари учун махсус тўхташ жойи ҳамда шинам дам олиш хоналари каби қулайликлар электромонтёрларнинг ўз вазифаларини сидқидилдан амалга оширишларига хизмат қилади.

Ҳар бир касбнинг ўз машаққати ва шарафли жиҳатлари бор. Шундай экан, янги бинонинг фойдаланишга топширилиши ҳам томдилик энергетиклар қалбидаги байрам шукуҳини икки ҳисса оширгани аён.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 27.08.2021
  • 1063