ALOQA UCHUN

ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СИФАТЛИ ВА БАРҚАРОР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ЙИРИК ЛОЙИҲА

ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СИФАТЛИ ВА БАРҚАРОР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ЙИРИК ЛОЙИҲА 

Куни кеча Президентимиз томонидан тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга етарли шарт-шароитлар яратилиши тўғрисида таъкидлаб ўтилган эди. Илк бор ўтказилган очиқ мулоқотда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этиб, Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди ва янги ташаббусларни илгари сурди.

Мулоқотда тадбиркорлар сўзга чиқиб, фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтиб ўтишди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркорларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасида қатор топшириқлар берилди.

Шу маънода “Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан истеъмолчилар ҳамда тадбиркорлик субъектларини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасида қўл урилган яна бир йирик лойиҳа белгиланган топшириқларни ўз вақтида бажариш имкониятини яратади. 

Гап Фарғона шаҳрида жойлашган ,1985 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган вилоятнинг йирик тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи “Механика” нимстанцияси қуввати оширилгани ҳақида кетмоқда. Бу ердаги 36 йилдан буён хизмат қилиб келаётган, йиллар давомида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби ортиши ҳисобига ўта юклама билан ишлаб келаётган қуввати 10 000 кВА бўлган куч трансформатори қуввати 16 000 кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилди. 

Натижада, нимстанциядан таъминланадиган вилоятнинг йирик корхоналари “Ўз сангву” ҚК, “Ўз ханву” МЧЖ, “Тапо диск” МЧЖ, "FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ, “Фарғона глобал текстил” МЧЖ ва “Водил газ” МЧЖ, бундан ташқари, 150 дан зиёд ўрта ва кичик тадбиркорлик субъекти ҳамда 10 000 дан зиёд аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланди ҳамда қўшимча 4 000 кВА қуввати захираси яратилди.

Бу, ўз навбатида, мавжуд тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини кенгайтиришига ҳамда истиқболда янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилиб, ишлаб чиқариш маҳсулотлари ортишига ҳамда Фарғона шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам замин яратади.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан бу каби йирик лойиҳалар белгиланган тартибда босқичма-босқич амалга оширилиб, вилоятдаги барча турдаги истеъмолчиларга барқарор ва сифатли электр энергияси етказиб берилиши таъминланмоқда.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Фарғона шаҳридаги “Саккокий” нимстанцияси қуввати оширилган бўлса, эндиликда Марғилон шаҳридаги “Жойбозор” нимстанцияси қувватини ошириш ишлари олиб борилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 24.08.2021
  • 1241
Sayt xaritasi