ALOQA UCHUN

“НАМАНГАН ҲЭТК” АЖ “ХОТИН ҚИЗЛАР КЕНГАШИ”НИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

“НАМАНГАН ҲЭТК” АЖ “ХОТИН ҚИЗЛАР КЕНГАШИ”НИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари-хотин қизлар қўмитаси раиси Ирода Қучқарова қатнашган учрашувда "Наманган" ҲЭТК АЖда фаолият кўрсатаётган аёл-қизлар ўртасида “Хотин-қизларнинг онги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. Гендер тенглиги” мавзусида қизиқарли музокаралар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.

“Наманган ҲЭТК” АЖ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун зарур имкониятлар яратиляпти.

Мажлисдан сўнг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган аёлллар ўртасида теннис, шахмат, шашка ва воллейбол спорт турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди. 

"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.

  • 24.08.2021
  • 867