ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АЁЛЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Избоскан ва Пахтаобод туманларида учрашувлар ташкил этилди. Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов “Темир дафтар”га киритилган аёллар билан суҳбатлашиб, кириб келаётган Мустақиллик байрамининг 30 йиллик шодиёнаси билан табриклади ва амалий кўмак кўрсатиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим излаш юзасидан барча корхона ва ташкилот масъул ходимларига топшириқлар берилди.
Учрашувда “Андижон ҲЭТК” АЖ раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, учрашув жараёнида кўмакка муҳтож аёллар мурожаатларини ўргандилар ва уларни ҳал қилиш чоралари кўрилишини билдирдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундай учрашувлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига йўналтирилган кўмак кўрсатишда муҳим аҳамиятга эгадир.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.