ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ – АМАЛДА
Бугун ҳар қачонгиданда белни маҳкамроқ боғлаб халқ хизматига шайланган ходимларимиз ҳар дақиқани ғанимат билиб, жойларда электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишларига киришмоқдалар.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ, Фарғона вилоятининг Қува тумани “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам электр таъминотини яхшилаш борасида амалий ишлар бошлаб юборилган.
Маҳалла ҳудудидаги юклама билан ишлаётган мавжуд 2 дона трансформатор пунктига қўшимча янги турли қувватдаги 2 дона трансформатор пункти қуриш, 165 донадан ортиқ янги темир-бетон таянч ўрнатиш ҳамда 4,2 км узунликдаги 0,4–10 кВли янги электр узатиш тармоқлари тортиш режалаштирилган бўлиб, айни вақтда ҳудудда бу борадаги амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Шу кунга қадар мутахассисларимиз томонидан 2 дона янги трансформатор пункти ҳамда 60 дан ортиқ таянч ўрнатиш ишлари бажарилиб, 10 кВли электр узатиш тармоғини қуриш ишлари якуний босқичда.
Амалга оширилаётган бу каби ишлар, энг аввало, ўша ҳудуднинг фуқаролари яшаш шароитларидан келиб чиқиб, уларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, пировардида маҳаллий аҳолининг бугунги кунидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилгандир.
Жойларда электр тармоқларини янгилаш ва модернизация ишлари тизимли равишда босқичма-босқич олиб борилмоқда.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.