НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ПУНКТЛАРИ ҲАМДА КЕРАКЛИ ҚУРИЛМАЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ
2021 йил электр энергетика соҳасидаги белгиланган режаларни амалга ошириш, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" Давлат дастури, ПҚ-2661-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан жойларда паст кучланишли электр тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини самарали ташкил этиш учун янги қурилмаган етказиб берилмоқда.
Янги трансформаторлар, СИП кабеллар ва бошқа керакли жиҳозлар ортилган навбатдаги карвон "Наманган ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг марказий омборига ҳам етиб келди. Эндиликда ҳудуд аҳолисига электр энергияси етказиб бериш сифатини ошириш имконияти янада кенгаяди.
"Наманган ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.