ALOQA UCHUN

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТУҲФА

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТУҲФА

Бугун "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти томонидан "Андижон ҲЭТК" АЖ Автотранспорт ва механизмлар хизмати тасарруфига 3 дона МТЗ-82,1 дона ямобур (ерпармолаш) техникаси олиб келинди. Бундан кўзланган асосий мақсад жойларда иш самарадолигини янада оширишдир.

Мамлакатимиздаги бунёдкорлик, жўшқинликнинг асосий сабаби, энг аввало, мустақиллик берган неъматлар, қолаверса барча соҳаларда амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар самарасидир. Энергетика соҳаси ҳам истисно эмас.  

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ" ҳамда "Обод маҳалла" Давлат дастурлари асосида тизимда кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани юқоридаги фикримиз далилидир. Табиийки, ушбу тизимли ишлар ортида қанчадан-қанча машаққатли меҳнат ётади, уни енгиллаштириш учун эса техника хизматининг аҳамияти каттадир. Шу маънода, "Андижон ҲЭТК" АЖ етказиб берилган техникалар иш самарадорлигини ошириш баробарида, жойларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ишларини осонлаштиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, "Андижон ҲЭТК" АЖ тасарруфидаги Марказий омборга 8 дона трансформатор пункти олиб келингани ҳам ҳудуд электр энергия истеъмолчиларининг сифатли электр энергиясига бўлган талабини қондириб, пировардида халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширади.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 13.08.2021
  • 846
Sayt xaritasi