“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ИЖРОСИ “ИФТИХОР” МФЙДА
Балиқчи туман “Ифтихор” МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан айрим маҳаллалар кесимида аввал тўхталиб ўтган эдик, эндиликда “Боғиэрам” кўчасида “Обод қишлоқ” дастури доирасида бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
“Ифтихор” МФЙда Ойдин, Алвон, Чашма ҳамда Боғиэрам кўчалари мавжуд бўлиб, Боғиэрам кўчасида истоқомат қилувчи аҳоли истеъмолчилари фидер Камолий электр узатиш тармоғига уланган ТП№109/400 кВА ҳамда ТП№357/100 кВА ва улардан чиқувчи 2,9 км узунликдаги 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади.
Юқоридаги 2 дона трансформатор пункти таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли мукаммал таъмирдан чиыарилди. Шунингдек, 3 км узунликдаги 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида ҳам бу каби ишлар амалга оширилди.
Маълумот ўрнида, "Ифтихор" МФЙда жами 3,7 км тармоқ ҳамда 1 дона трансформатор пункти ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шунга асосан 2 та лойиҳа ҳужжати тайёрланди ва экспертизадан ўтказилди. Тайёрланган лойиҳа ҳужжатлари “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими билан келишилган. Ушбу ишларни жорий йилнинг сентябрь ойига якунлаш белгиланган.
Ҳозирги кунда Боғиэрам кўчасига 1 дона трансформатор пункти ва 30 дона темир-бетон таянч олиб келиниб, ҳозирда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.