ALOQA UCHUN

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТУҲФА. ФАРҒОНА ШАҲРИГА 25000 КВА ҚУВВАТДАГИ ЯНГИ КУЧ ТРАНСФОРМАТОРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТУҲФА. ФАРҒОНА ШАҲРИГА 25000 КВА ҚУВВАТДАГИ ЯНГИ КУЧ ТРАНСФОРМАТОРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ

Аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, умуман қайси турдаги истеъмолчилар бўлмасин, барча учун сифатли ҳамда барқарор электр энергияси зарур. Бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиб, истеъмол қилинадиган ягона товар маҳсулоти ҳисобланган электр энергиясини етказиб бериш ва унинг барқарорлигини таъминлаш бугун  энергетиклар олдида турган асосий вазифа ҳисобланади.

Бу масъулиятли вазифани бажариш жараёнида жойлардаги мавжуд подстанциялар қуввати алоҳида аҳамият касб этади.

Мана, бугун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан яна бир жуда катта лойиҳага қўл ўрилди. Гап Фарғона шаҳридаги 14 дан ортиқ маҳалла ҳудудлари, вилоятда жуда муҳим саналган   бир қатор йирик истеъмолчилари, яъни “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “ФарғонаАзот” акциядорлик жамияти, “Фарғонадон” корхоналари ва шу билан бир қаторда 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминловчи, 1966 йилда қурилган 110/6 кВли “Саккокий” подстанциясига янги 25000 кВА қувватдаги куч трансформатори олиб келинди.

Мазкур янги трансформатор подстанциядаги мавжуд 16000 кВА қувватдаги куч трансформатори (1975 йил) ўрнига ўрнатилиши режалаштирилган. Шу тариқа, 46 йил ўтиб қуввати оширилаётган подстанция қўшимча 9000 кВА захира қувватга эга бўлмоқда.

Ушбу лойиҳа якуни билан нафақат истеъмолчилар электр энергиясидан фойдаланади, балки истиқболда янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлигига эришиш, ишлаб чиқариш маҳсулотлари ортишига ҳамда Фарғона шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам замин яратади.

Маълумот ўрнида, янги куч трансформатори жорий йилнинг 13 август куни ўрнатилиши режалаштирилган.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 11.08.2021
  • 1106
Sayt xaritasi