ALOQA UCHUN

"ОТЧОПАР"ДА ДАСТУР ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР – АВЖИДА

"ОТЧОПАР"ДА ДАСТУР ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР – АВЖИДА

Республикамиз аҳолиси турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар доирасида “Обод қишлоқ” дастурининг аҳамияти катта бўлмоқда. Унинг ижросини таъминлаш натижасида шароити нисбатан оғир бўлган маҳаллаларда ободончилик ва қайта қуриш ишлари амалга ошириляпти.

Жумладан, Андижон тумани “Отчопар” МФЙ ҳудудига 111 дона темир-бетон таянч олиб келиб ўрнатилди ва 1,2 км СИП кабель тармоқлари тортилди. Бундан ташқари 2 дона қуввати 100/160 кВА бўлган трансформатор пункти  ўрнатилди.

Булар ҳаммаси эмас. Ҳудуддаги 6 дона трансформатор пункти тўла таъмирлангани ҳам истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Тез орада  “Отчопар”  МФЙга яна  40 дона темир-бетон таянч ўрнатиш ҳамда 4 км СИП кабель тортиш ишлари режалаштирилган.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 10.08.2021
  • 963
Sayt xaritasi