ALOQA UCHUN

”ДAМКЎЛ”ДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНГИЛАНМОҚДА

”ДAМКЎЛ”ДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. 

Хусусан, Фарғона тумани “Дамкўл” қишлоғи ҳудудига белгиланган дастур асосида электр тармоқларини янгилаш, мавжуд ўта зўриқиш билан ишлаб келаётган трансформатор пунктига қўшимча янги трансформатор ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача ҳудудга мутахассислар томонидан 50 дан ортиқ темир-бетон таянчи ўрнатилди.


Шу билан биргаликда, ҳудудга 2,3 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқларини тортиш ҳамда турли қувватдаги 2 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди.

Бу ишлар натижасида ҳудуддаги 350 га яқин хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 10.08.2021
  • 880
Sayt xaritasi