ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ТУМАНИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ОЛМАЗОР ТУМАНИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Электр энергиясининг етказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлаш бугун долзарб масала эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарори ҳамда «Обод маҳалла» Давлат дастури ижроси юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, биргина Олмазор туман электр таъминоти корхонаси томонидан туманнинг «Мискин» МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, МФЙ ҳудудида 4,3 км узунликда 0,4-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғини тортиш ҳамда якуний монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, тумандаги 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги 10 тадан ортиқ ёғоч устунлар темир-бетон таянчларга алмаштирилди. Бу билан, тумандаги электр энергияси истеъмолчилари таъминотини янада яхшилашга эришилади, – дейди Олмазор туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Р. Мирсултонов.

Айни вақтда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида тегишли Дастурлар ижроси жадаллик билан олиб борилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 09.08.2021
  • 896
Sayt xaritasi