ALOQA UCHUN

"ФИДОКОР"ДА ФИДОКОРОНА МЕҲНАТ ҚИЛИНМОҚДА

"ФИДОКОР"ДА ФИДОКОРОНА МЕҲНАТ ҚИЛИНМОҚДА

"Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш учун Андижон вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳрида, биринчи навбатда, чекка ҳудудларда ва қийин иқлим шароитли ҳудудларда аҳолининг турмуш даражасини тубдан яхшилашни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, дастур доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни Асака тумани мисолида кўришимиз мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 5048 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Асака туманидаги “Фидокор” МФЙ ҳудудида 2 дона трансформатор, 2,4 км узунликдаги кабель тармоғи тортиш, 135 дона темир-бетон таянч ўрнатиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда “Адижон ҲЭТК” АЖ томонидан ажратилган 110 дона темир бетон таянч, 2 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ҳамда 2,4 км узунликдаги СИП кабелларини тортиш ва электр тармоқларини ишга тушириш бўйича ишлар Асака туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. 

Ушбу ҳудуддаги барча реконструкция ишлари якунлангач, “Фидокор” МФЙ ҳудудидаги Ботир нимстанциясидан чиқувчи Қоратепа фидери сифатли электр энергияси билан таъминланади.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати. 

  • 09.08.2021
  • 875
Sayt xaritasi