2 ДОНА ҚУВВАТИ 1000 КВА БЎЛГАН ТРАНСФОРМАТОРЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ
Бухоро вилояти аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Бухоро ҲЭТК” АЖ томонидан 2021 йилда белгиланган Давлат дастурлари асосида амалга оширилиши лозим бўлган модернизация ва янгилаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришда зарурий электр қурилмалар ва жиҳозлари олиб келинмоқда ҳамда қурилиш ва монтаж ишлари учун йўналтирилмоқда.
Худди шундай 2 дона қуввати 1000 кВА бўлган навбатдаги трансформатор пунктлари олиб келинди. Уларни Бухоро шаҳар “Зулфия” кўчасидаги 24 та кўп қаватли уйларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ўрнатиш режалаштирилган.
Ҳозирда 1000 метр узунликдаги 6 кВли ер ости кабель тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.