ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ҳамда  ҳудудий электр тармоқлари корхоналари масъуллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5048-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қарорга асосан Жамият томонидан “Обод қишлоқ” дастури бўйича 1 696,6 км электр узатиш тармоқлари ва 463 та трансформатор пункти ҳамда “Обод маҳалла” дастури бўйича 270 км электр узатиш тармоғи ва 92 та трансформатор пунктини янгилаш ва таъмирлаш, шу билан бирга республикамизнинг “оғир” ва “ўта оғир” ҳудудларида 2 654 км масофадаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 701 та трансформатор пункти, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 10 379 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 2 799 та трансформатор пунктида реконструкция ва янгилаш ишлари белгиланган бўлиб, айни пайтгача бу борада салмоқли ишлар бажарилди.

Йиғилишда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси ҳудудлар кесимида кўриб чиқилиб, бу борада жойлардаги масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Муҳокама сўнгида Жамият олдидаги вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 06.08.2021
  • 872
Sayt xaritasi