“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТАРКИБИЙ КОРХОНАЛАРИДА “COVID-19”ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Бутун дунёда глобал муаммо бўлиб турган коронавирус инфекцияси хавфи барчани ташвишга солмоқдаки, бу ўз навбатида, жойларда пандемияга қарши самарали кураш олиб бориш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, вакцина иммунитетимизни мустаҳкамлаб, юқиш мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда қатнашади.
Айни кунларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхоналарида ҳам ана шу кўринмас ёв билан курашишнинг энг самарали усули ҳисобланган вакцинация жараёнлари бошлаб юборилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, алоҳида касалликлари мавжуд, яъни эмлаш учун хавф гуруҳлардан – юрак-қон томир касаллиги билан оғриган, қандли диабет, сурункали респиратор касалликлар ҳамда хавфли ўсма касалликлари аниқланган ишчи-ходимлар тиббий ҳолати текширилиб, врач хулоласига кўра эмланмоқда.Профилактик чораларига ҳам алоҳида аҳамият бериляпти. Хусусан, ижтимоий масофани сақлаш, тиббиёт ниқобида бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва вакцина билан эмланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
«Мен вакцина олдим» акцияси «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ жамиятида ҳам бошланиб кетди. Тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш ва ходимларга қўлайлик яратиш мақсадида эмлаш корхонанинг тиббиёт бўлимида ташкил этилди. Вакцина олган фуқароларга эмланганлиги тўғрисида тегишли сертификат тақдим этилиши ҳақида маълумот берилди.
Андижон вилояти
“Андижон ҲЭТК” АЖда “СОVID-19”га қарши вакцина олиш керакми деган саволга жавоб олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Унда умумий масалалар бўйича директор Ш. Хамидова ҳамда 1-оилавий поликлиника бўлим мудири Ш. Каримова иштирок этиб, жамиятда ишловчи ходимларга вакцина олишнинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар.
Бухоро вилояти
“Бухоро ҲЭТК” АЖ ҳамда унинг таркибидаги электр таъминоти корхоналарида ҳам «Мен вакцина олдим» мавзусида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Шу жумладан, Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонасининг ходимлари ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.
Қашқадарё вилояти
"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 500 нафардан ортиқ ходими коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмланди. Эндиликда ходимлар оммавий равишда вирусларга қарши тест топширдилар.
Наманган вилояти
«Наманган ҲЭТК» АЖ ҳамда туман электр таъминоти корхоналарида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар эмлаш жараёнининг биринчи босқичини қабул қилиб олишди.
Самарқанд вилояти
Биз вакцина олдик. Сизчи? “Самарқанд ҲЭТК” АЖ бош директори Ғ. Маматқулов коронавирусга қарши эмланиш тадбирлари ҳақида гапираркан, умумий душманга қарши биргаликда курашиш кераклиги, эмланиш эса бунинг энг тўғри ва самарали йўли эканлигини таъкидлаб ўтди. Айни кунда вилоятдаги барча тизим ходимлари ўз хоҳишига кўра вакцинациядан ўтишмоқда.
Сирдарё вилояти
"Сирдарё ҲЭТК" АЖ ва унинг тасарруфидаги барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида ходимлар «Мен вақцина олдим» акциясида фаол қатнашиб, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланмоқда.
Тошкент шаҳри
«Тошкент шаҳар ЭТК» АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналарида ишчи-ходимлари учун коронавирус инфекциясига қарши эмланиш вақти ташкил қилинди. Ушбу жараён ихтиёрий бўлиб, ишчи-ходимлар Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган вакцина билан эмландилар.
Эмланиш давомида тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, барчани ўз соғлигига беэътибор бўлмасликка чақирилди.
Тошкент вилояти
"Тошкент ҲЭТК" маъсуллари карантин талабларидан келиб чиқиб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишларини ташкил қилиб, туман СЭС ходимларини Жамият ишчи-ходимларини эмлаш учун таклиф қилдилар.
Фарғона вилояти
“Фарғона ҲЭТК” АЖ ходимлари «Мен вакцина олдим» акциясида фаол иштирок этиб, коронавирусга қарши эмланмоқдалар. Жумладан, Қўқон-2” бўлими ишчи-ходимлари ЗФ-УЗ-ВАC2001 вакцинаси билан эмландилар. Бундан ташқари ходимлар ўзларининг яшаш манзилидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда малакали шифокорлар кўригидан тган ҳолда, вакцина олмоқда.
Хоразм вилояти
“Хоразм ҲЭТК” АЖ таркибий корхоналарида ходимларни коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари тизимли давом эттирилмоқда.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда ҳукм сураётган мураккаб эпидемиологик вазият барчамизни янада ҳушёр, саломатлигимизга эътиборлироқ бўлишга чақирмоқда. Бу, айниқса, доим халқ орасида юрадиган, улар билан мулоқотга киришадиган касб эгалари, хусусан, электр таъминоти корхоналари ходимларига ҳам тааллуқли.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати.