ЯНГИЛАНАЁТГАН ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАР АҲОЛИ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРМОҚДА
"Тошкент ҲЭТК" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048 сонли қарорлари ижроси юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Пискент тумани “Новкент” МФЙ ва “Дўстлик” МФЙларга 25 дона темир-бетон устун олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Бундан ташқари туман энергетиклари томонидан электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш, нимстанциялар ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Юқори кучланишли тармоқлар хизмати ишчи-ходимлари томонидан эса ҲЛ-35/10 кВлик подстанция "Муротали"да 10 кВли КРУН ва трансформаторни кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш ишлари ўтказилди.
Куни кеча Ангрен шаҳар худудидаги " Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган 190-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоғига улаш учун мазкур ҳудудда жойлашган 17-,18-,19-сонли кўп қаватли уйлар учун замонавий СИП кабеллари тортиш ишлари бошлаб юборилди. Янгийўл шаҳар худудидаги "Фаровон" МФЙ ҳудудида жойлашган 196-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоғи учун янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Бу каби ишлар Зангиота туманида ҳам олиб борилмоқда. "Намуна" маҳалласи аҳолисининг сифатли электр энергиясидан баҳраманд бўлиши учун туман ТЭТК ходимлари томонидан ўрнатилаётган янги трансформатор маҳаллий аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади, албатта.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.