“DATA CENTER” ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХИЗМАТИДА
Шу кунларда Ургут туман электр таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатилаётган истеъмолчилар сони 62 мингдан ошди. Бу эса корхонадан электр энергияси ҳисобини тўғри юритиш, талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни талаб қилади.
Айтиш жоизки, туманда электр энергияси таъминоти соҳаси автоматлаштирилган тизимга ўтказилиши муносабати билан мазкур жараёндаги қатор муаммолар ўз-ўзидан барҳам топди. Айни кунда корхона томонидан жойларда ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагичларни ягона биллинг тизимига улаш ишлари давом этмоқда. Ҳудуддаги 1139 та трансформатор пунктларида ҳам маълумот алмашинув қурилмалари ўрнатилиб, электр энергияси истеъмоли ҳисобини реал вақт тартибида назорат қилиш йўлга қўйилаяпти.
Корхона қошида ташкил этилган мини “Data center” айни жараённи мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Эътиборлиси, кўрсатгичлар таҳлили ҳудудда электр энергиясидан ҳисоблагичсиз, тўғридан-тўғри фойдалаш ҳолатларини ҳам фош этмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Ургут туманида тизимни тўлиқ автоматлаштириш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда. Фуқаролар ҳам соҳадаги бу ислоҳотлардан жуда мамнун.
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.